Payshanba, 2019-06-20, 8:34 AM
Главная
Регистрация
Вход
UzShou.CoM
Приветствую Вас Guest | RSS
Меню сайта
Категории раздела
Hikoyalar [26]
Qo'rqinchli Voqealar [0]
Qiziqarli Voqealar [0]
SeriaL Hikoyalar [0]
Har - Xil Maqolalar [0]
Har - Xil Real Voqealar [0]
Super Latifalar [0]
Qiziqarli Faktlar [26]
Наш опрос
Saytimizda kimning qo'shiqlari ko'p bo'lishini istaysiz ???
Всего ответов: 634
Мини-чат
Статистика

Onlinedagilar: 6
Mexmonlar: 6
Foydalanuvchilar: 0

Саодат исмли ходима керак
Уйланганимга бир неча
йил бўлди. Қизалоғим
бор. Ўзимни бахтли
оила эгаси деб
ҳисоблардим, то бир
воқеа рўй бергунича…
Аёлим ҳақида тўхталиб
ўтсам. Оқила, доно,
ақлли келинни топган
онам бу ҳақда фахр
билан гапиришни яхши
кўради. Уйим ҳамиша
саришта,
фарзандларим озода ва
тўқ. Ишдан қайтишимга
турли мазали таомлар
муҳайё. «Дадаси» деган
сўз тилидан
тушмайдиган
хотинчамиз
атрофимизда парвона.
Шундай хотинга
муносиб эр
бўлганимдан
фахрланаман, аммо
ўзимча зуғум ҳам қилиб
қўяман: «Рухсат
сўрамай кўчага чиқма,
маслаҳатлашмай иш
бошлама, бекорчи гап
сотма». У эса албатта
итоат қилади. Ҳатто
ухлаётганимда ҳам
уйқуси зийрак. Устим
очилиб қолса, кўрпани
тортиб қўяди, лабим
қуруқшаб кетса, бир
пиёла сув келтириб,
аста уйғотади. Хуррак
отсам, билдирмасдан
ёнбошимга ағдаради.
Қисқаси, хотин эмас,
аломат робот.
Уйдан кўнглим тўқлиги
сабаб ишда бор
кучимни сарфлаб
ишлардим. Бир куни
ҳориб-чарчаб
одатдагидан эртароқ
ухлаб қолибман.
Телевизор ҳам
ёқилганича қолибди.
Биқинимдан аста
туртиб уйғотган
хотинимнинг мендан
эшитган сўзларини
билсангиз эди. Уйқу
аралаш:
— Диляхон! Киринг
рухсат! — деб
юборганимни биламан,
ҳозиргина аста
чимчиланган биқиним
зарб билан мушт еди.
Кўзларимни катта-катта
очганимча ўрнимдан
сапчиб турдим.
Рўпарамда қўлларини
белига қўйганча
чақчайиб хотиним
турарди. Аввалига ҳеч
нарсани англамадим.
Кўзларимни ишқалаб,
саволомуз тикилдим.
Наҳотки, шу аёл менинг
хотиним бўлса?!
Бошимга «қарғиш
дўли» ёғилди. Оғзидан
тупукларини
сачратганча жазавага
тушган хотинимни
тўхтатишнинг хеч
иложи йўқ эди.
— Диляхон? Вой,
жувонмарг бўлгур-ей.
Ким ўзи у? Қайси
кўрсатган кароматига
исмига хон қўшиб
чақирасиз? Қаерга
киришга рухсат
беряпсиз?
Калаванинг учини
топиб, хотинимни
бироз совутишимга кўп
вақт кетди. Эй
эркаклар, кечаси
хотиним зийрак
ухлайди, деб
қувонманг. Ҳар бир
ҳаракатингиз кузатув
остида бўларкан.
Эртасига кўчага
хотиржам чиқдим.
Ишга мен каби
ёндашмаган одамларни
ёқтирмайман. Мана,
эрталабдан кечга
қолаётган котибам
таъбимни хира қилди.
Ҳужжатлар стол устида
қалашиб кетибди.
Буларни ким рўйхатдан
ўтказади? Эрталабки
қаҳва ҳақида ҳам
унутсам бўлади. Энди
хонамга кетма-кетига
тақиллатмай кираётган
ходимларга жавоб-
муомала қилишим
керакми ёки бетиним
жиринглаётган
телефонгами? Уф-ф-ф!
Қани у? Шунақаям
масъулиятсизлик
бўладими? Бас!
Тоқатим-тоқ бўлди.
Эртагаёқ ишдан
бўшатаман.
www.Voydodshou.Net dan olingan. Шу пайт эшик очилиб,
йўлакда котибам
кўринди. Йиғлайвериб
кўзлари шишиб
кетгандай кўринди.
Сочлари ҳам бетартиб.
Нима бўлди ўзи? Ишга
ҳам шу аҳволда
келадими одам деган.
Оғзимдан чиқмоқчи
бўлган танбеҳлар
столим устига қўйилган
қоғозни ўқиб таққа
тўхтаб қолди. Котибам
ишдан бўшаш ҳақида
ариза ёзиб келган эди.
Яна ўз хоҳишига кўра
эмиш. Бу қанақаси? Бу
ер унга ўйинчок эмас.
Хоҳласа бўшайди,
хоҳламаса йўқ.
Қовоғимни очмай
аризасига қўл қўйиб
юбордим.
Энди янги котиба
излаш керак.
Ишхонадаги аҳвол
етмагандай, ўша
кундан бошлаб уйда
ҳам об-ҳаво чатоқ.
Хотинчанинг
келишимизга тайёрлаб
қўядиган ёғликкина
сомсалари-ю, ширин
гапларини соғиндим.
Ўтирсам ўпоқ, турсам
сўпоқ.
— Туз келтир.
— Ҳа? Тузи паст
эканми? Тузи баланд
овқатни
Диляхонникида ейсиз.
— Нималар деб
валдираяпсан?
— Нима дей? Сиз кечаси
унинг исмини айтиб
чақирингу, биз индамай
қараб
ўтираверайликми?
— Овозингни ўчир! У
менинг котибам эди.
— Жуда яхши. Бугун
котибангизнинг
исмини, эртага фаррош
аёлнинг исмини айтиб
уйқусиранг. Бечора
хотин эса бир оғиз
ширин сўзга зор
ўтираверсин.
— Сенга нима
етишмаяпти ўзи?
— Менга бирор нарса
етишмаяпти, дедимми?
Ҳаммаси тайёр,
ҳаммаси бисёр. Фақат
негадир менинг
исмимни айтиб ҳеч ким
уйқусирамайди. Бирор
нарса керак бўлса
дарҳол «Хоти-и-ин» дея
буйруқ берилади. Биз
эса тайёр қул. У ердаги
котибангиз тайёрлаб
кирган қаҳваси учун
шундай мавқега эга.
Биз кун бўйи ҳориб-
чарчаб шунга ҳам
лойиқ эмасмиз.
— Сен жуда ҳам
ҳаддингдан ошиб
кетяпсан. Мен сенга
ҳаммасини
тушунтирдим-ку.
Ахборотинг учун у
бўшаш ҳақида ариза
ёзди. Ишга енгил-елпи
қарайдиган ходим
менга керак эмас.
Котибасиз қандай
қийналаётганимни
билсанг эди…
— Яхши! Энди Лиля,
Миласидан олинг.
Қолаверса, енгил-елпи
қарайдиган котибадан
қутулганингиз учун
раҳматни мен ва
ойимга айтинг.
— Нима?
— Ҳа! Унга қўнғироқ
қилиб сизни тинч
қўйишини айтиб роса
адабини бердик. Энди
қаҳвани ўзингиз
дамлайсиз. Бугундан
эътиборан қаттиқ
назоратим остида
эканингизни унутманг.
Шу-шу бўлди-ю биз ҳам
хотинни «хотин ака»
деб чақирадиган
бўлдик. Ишга ўта
масъулият билан
қарашим менга қаттиқ
панд берди. Газетага
ишга таклиф ҳақидаги
эълонни берганимизда
ҳам фақат Саодат исмли
ходима қабул қилиниш
шартини айтиб ўтдик.
Буниси эса ҳар
эҳтимолга қарши.
Чунки хотинимнинг
исми Саодат-да
Категория: Hikoyalar | Добавил: Voybu (2019-06-13)
Просмотров: 6 | Теги: Саодат исмли ходима керак | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
avatar
Вход на сайт
Логин:
Пароль:
Поиск
Друзья сайта

| WwW.UzShou.CoM © 2019 | |